Тошкент шаҳрида тижорат банки масъуллари фуқаронинг омонатдаги 500 минг долларидан 300 минг долларини унинг номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланган. Текширувда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банкдаги 500 минг АҚШ долларлик омонатидан 300 минг долларни унинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириб, талон-торож қилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Жеки Чан вирусга қарши дори топганга мўмайгина пул ваъда қилди
Жапаров Қатарга шахсий самолётда боргани учун танқид қилинди
Москвада 2021 йилда байрам намози онлайн тарзда ўтказилади
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Наманганлик келин овсинининг кўзини кўр қилди