Маълум бўлишича, ушбу туманда яшовчи Зулфия Абдуллаеванинг (исми ўзгартирилган) барча каби кўзлари бенуқсон бўлган. Бироқ унинг овсини билан ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бир кўзи кўрмай қолган.
Жорий йилнинг 7 август куни соат 19:30ларда Янгиқўрғон туманидаги хонадаонлардан бирида яшовчи овсинлар ўртасида тортишув келиб чиқади. 24 ёшли кичик келин 29 ёшли овсинига уйдаги юмушлар сабаб қўпол муносабатда бўлади. Буни кўтара олмаган катта келин аввал босиқлик билан масалани хал этмоқчи бўлади бироқ овсини ховуридан тушавермагач, нафсониятга тегадиган сўзлар билан уни ҳақорат қилиб, ўз хонасига кириб кетади.
Ҳақоратни кўтара олмаган кичик келин овсинининг ортидан бориб, дастлаб эшикни итаради, эшик очилмагач, дераза орқали ичкарига кирмоқчи бўлади. Деразани ойнасини жаҳл билан урган вақтда ойна синиб, парчаси катта келиннинг ўнг кўзига кириб кетган. Шифокорларнинг берган хулосасига кўра, жабрланувчи кўз қисмидан оғир даражада тан жароҳати олган ва ўнг кўзи кўриш қобилиятидан айрилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракаткари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Алибаба» гуруҳи бош маслаҳатчиси: «Ўзбекистонда кечаётган ҳолатни Хитой ўз бошидан ўтказган» (видео)
«Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Президент
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
«Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги» бўлиб ўтди
Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди