Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги икки ўлим қайд этилди. Шу тариқа расмий эълон қилинган ўлим ҳолатлари 90 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли В.Т. (эркак)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Яна бир бемор, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 42 ёшли С.С. (эркак)да жорий йил 17 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир аҳволда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига ўтказилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 4-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.
Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, қандли диабетнинг декомпенсация босқичи каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
Бироқ ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди
Ирим-сиримлар замони ўтди: мияни ишлатинг!
Ҳабиб Нурмуҳамедов: “Тони Фергюсон, мен сени кўча жангида еб ташлайман”
Коронавирусга қарши вакцина илк бор одамда синаб кўрилди. Натижа эса...
Намангандаги Тўй азага айланиши ҳам мумкин эди.