Франциянинг нуфузли “L’Équipe” нашри 2026 йилги “Олтин тўп” мукофоти учун асосий бешта номзодни эълон қилди. Нашр уларнинг номларини газета биринчи саҳифасида жойлаштирди.
“L’Équipe” маълумотларига кўра, 2026 йилги “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар қуйидагилар:
- англиялик Ҳарри Кейн (“Бавария”);
- аргентиналик Лионель Месси (“Интер Майами”);
- испаниялик Ламин Ямаль (“Барселона”);
- франциялик Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
- франциялик Усмон Дембеле (“Пари Сен-Жермен”).
2026 йилги “Олтин тўп” тақдимоти жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда ўтказилиши режалаштирилган. Бу мукофотнинг 70-марта топширилиши бўлади.
Ғолиб FIFA рейтингидаги энг яхши 100 та терма жамоа вакили бўлган 100 нафар журналистнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Маълумот учун, футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофотнинг амалдаги соҳиби Парижнинг “Пари Сен-Жермен” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
ЖЧ-2026 га қаерда ва қачон қуръа ташланиши маълум бўлди
Андижон ҳокимининг ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди
Тошкентда янги қурилаётган бино ёниб кетди
Рамзан Қодиров Путин учун ўлишга ҳам тайёрлигини маълум қилди
Фаластиннинг Ғазо секторида узоқ кутилган сулҳ кучга кирди