2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи қуръаси жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Нашрга кўра, қуръа маросими дунёдаги энг катта сфера шаклидаги бино – “Sphere” залида бўлиб ўтади. Бу иншоот 17,5 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, 50 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаган улкан экран билан жиҳозланган. Қизиғи шундаки, шаҳар турнир ўйинларига мезбонлик қилмайди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор 48 терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам илк бор иштирок этади. Амалдаги чемпион Аргентина миллий терма жамоаси бўлиб, улар 2022 йил финалида пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги масжиддан 5400 доллар ўғирланди
«Агар шундай бўлса, ҳолимизга вой ўртоқлар» — Расул Кушербаев
Коронавирусга чалинган аёл лифтдан фойдаланиб, 1 дақиқада 71 кишига вирус юқтирди
Украина Россиядан нима хоҳлаётгани очиқланди
26 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди