4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Унда Сенат раиси Танзила Норбоева мактабларга жинсий тарбия дарси кераклиги ҳақида айтган аввалги фикрига жамоатчилик томонидан бўлаётган муносабатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Ажримларнинг 15 фоизи бепуштлик оқибатида бўляпти. Нафақат аёлларнинг балки эркакларнинг ҳам бепуштлиги ҳам мавжуд. Шунинг учун жинсий тарбия ҳақида гапирганимда блогер ва журналистларимиз мени мутлақо нотўғри тушунишди.
Бу фикрни илгари сурганимнинг боиси, ёш қизларни гинеколог текширувидан, йигитларни эса, уролог текширувидан ўтказиш, уларда мавжуд бўлган шамоллаш аломатларининг олдини олиш мумкинлиги туфайли эди.
Ажрим кўпайишида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, баъзи пайтларда Ички ишлар вазирлиги айбдор бўлиб қолади. Лекин асосий сабабларни бартараф қилиш бўйича ишлаш керак”, дейди Сенат Раиси.
Бундан аввал Олий Мажлис Сенати Раисининг “мактаб ва боғчаларда жинсий тарбия ҳақидаги дарслар ўргатилади” деган сўзлари кўпчилик томонидан танқидий муҳокама қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Саккизинчи ўлим: коронавирус аниқланган ангренлик бемор вафот этди
Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Burger King тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда
Рамзан Қодировнинг танқидчиси Тумсо Абдураҳмонов ўлгани рад этилди
Ўзбекистонда суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйиш, бекор қилиниши мумкин