Бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 01:50 да туманнинг Имом Ал-Термизий кўчасида янги қурилаётган икки қаватли бинода ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажи соат 01:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:11 да қуршаб олиниб, соат 02:19 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус ҳар 16 сонияда бир беморнинг жонини олмоқда
2021 йилда кимлар бизни тарк этди?
Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди
Интернетда миллий тест тизими саволлари тарқалди. ДТМ изоҳ берди
Tramp Marsga Amerika bayrog'ini o'rnatmoqchi