26 август куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой Ташқи ишлар вазири жаноб Ван И билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда. Шу нуқтаи назардан савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатлар ривожини муҳокама қилиш алоҳида аҳамият касб этди.


“Суҳбат чоғида глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида тўхталдик. Жаноб Ван Ига илиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдираман”, дейди Саида Мирзиёева.

Тасодифий хабарлар
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Иккинчи совуқ уруш бўладими? Путин жавоб берди
Прокурор нима учун сайёр қабул ўтказди.?
Турк сериаллари юлдузи вафот этди
«ЎҚИШГА КИРГАН ЎНТА ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТДАН ВЕСТМИНСТЕРНИ ТАНЛАДИМ»