Бугун, 6 сентябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг “Дунё янада адолатли бўлиши мумкин” номли китоби нашрдан чиқди. Унда Президент Эрдўған дунёда давом этаётган урушлар, қирғинбаротлар, очлик, қурғоқчилик, қашшоқлик ва пандемия фонида уларнинг янада ортиб бораётгани, БМТ эса қўл қовуштириб ўтирганини ёзади.
Китобда давлат раҳбари Туркиянинг бутун инсоният учун адолатни таъминлаш ҳаракатларини батафсил тасвирлаб беради.
Туркия раҳбари ўз ишида глобал сиёсатдаги иккиланишларга, хусусан, адолатсизлик, миграцион инқироз, халқаро терроризм ва исломофобия муаммосига ишора қилиб, БМТ мисолида дунёдаги камситиш ва икки томонлама стандартларни очиб беради.
Китоб муаллифи БМТнинг қонунийлик, имкониятлар, самарадорлик, инклюзивлик, вакиллик ва бошқарув каби муаммоларига эътибор қаратган.
Туркия Президенти бир неча йиллардан буён БМТ Хавфсизлик Кенгашини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаб келади. У китобда яна бир бор ушбу масалага тўхталган.
Туркия давлати раҳбари асар орқали "болалар ўлган ва ўлдирилган дунёда бегуноҳ одамлар йўқ" деган ғояни илгари суради. Қолаверса, Эрдўған замонавий жаҳон ҳамжамиятига энг зарур нарса адолат деб ҳисоблайди.
Тасодифий хабарлар
Namanganliklar.uz каналига жойланган безорилик тўғрисида расмий маълумот
Мусулмонлар идораси Умра йўлидаги фирибгарликлардан огоҳлантирди
Тошкентда ЙПХ автомобили дарахтга бориб урилди
Ҳокимнинг қарори ёлғонмиди? Ёхуд Captiva прокуратурага бириктирилмаган
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди