Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари Олма-ота ҳудудида иккита экстремистик уяни зарарсизлантирди. Уя аъзолари тартибсизликларда иштирок этган. Бу ҳақда “Zakon.kz” қўмита Матбуот хизматига асосланиб, хабар берди.
“Қозоғистон Республикаси МХҚ томонидан оммавий тартибсизликлар ва террорчилик ҳаракатлари иштирокчиларини қидириш ҳамда қўлга олиш, шунингдек, содир этилган жиноят ҳолатларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Айни вақтда чора-тадбирлар натижасида Ички ишлар бошқармаси ҳудудидаги иккита экстремистик уя зарарсизлантирилди”, дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, кеча, 9 январь куни бир уянинг тўрт нафар аъзоси катта миқдордаги жиноятларни содир этиш, тақиқланган экстремистик ташкилотга раҳбарлик қилиш ва унда қатнашиш ҳамда экстремистик фаолиятга жалб қилишда гумонланиб, қўлга олинган.

“Уларнинг яшаш жойларида тинтув ўтказилганда ўқотар қуроллар, травматик ва шовқинли гранаталар, гилзалар, диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар топилиб, олиб қўйилди”, дейилган МҚБ хабарида.
Қайд этилишича, уя раҳбарларидан бири хориж фуқароси бўлиб, тартибсизликларда фаол иштирок этган. У хориждаги террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлган.
“Тергов маълумотларига кўра, у Қозоғистонда қасддан йирик ноқонуний ҳаракатларни уюштириш ҳамда ҳукумат ва хавфсизлик идораларига ҳужумлар тайёрлаш учун келган. Унинг шерикларини қидириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Миллий хавфсизлик қўмитасига кўра, тергов манфаатларини кўзлаб бошқа маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас, тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Ўзбекистон худидига кириш чиқишда коронавирусга тест топшириш тартиби бекор қилинади
Наманганда қарздор фермер ўзининг юрагига ўқ узиб, ҳалок бўлди
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилиб, ундан 500 минг тенге талаб қилинди
ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилди