Газ ва “'электир” муаммолари учун махсус штаблар ташкил этилди

Газ ва “'электир” муаммолари учун махсус штаблар ташкил этилди

Ўзбекистонда электр ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 15 та ҳудудда махсус штаблар ташкил этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, штаблар жойлардаги электр ва газ таъминоти ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни тизимли равишда бартараф этиш билан шуғулланади.

Ҳар бир штабга энергетика тизими ташкилотлари бошлиқлари раҳбар этиб бириктирилган. Туман ҳокимлари эса штаб раҳбарларининг ўринбосари этиб белгиланган.

Хусусан:

  • Андижон тумани – Энергетика вазири маслаҳатчиси Дадажон Исоқулов;
  • Давлатобод тумани – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раиси Абдумалик Назиров;
  • Денов тумани – “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари Беҳзод Собиров;
  • Фарғона тумани – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси Маруфхон Хўжаев;
  • Косон тумани – “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари Хуршиджон Эшқўзиев;
  • Мирзо Улуғбек тумани – Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов;
  • Қўштепа тумани – “Ўзэнергосотиш” АЖ раиси Жаҳонгир Обиджонов;
  • Сирдарё тумани – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Баҳодир Жўраев;
  • Тўрткўл тумани – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Озод Охунов;
  • Урганч тумани – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Бобур Исломов;
  • Ургут тумани – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Сардор Исоқулов;
  • Хатирчи тумани – Энергетика вазири ўринбосари Умаржон Эгамбердиев;
  • Янгийўл тумани – Энергетика вазири Шерзод Хўжаев;
  • Ғиждувон тумани – “Ўзтрансгаз” АЖ раиси Аскар Исоқов;
  • Шароф Рашидов тумани – “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи Аҳад Исоқжонов масъул этиб белгиланган.

Вазирлик фуқароларга электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммо ёки таклифлари бўлса, мазкур туманлар ҳокимликларида ташкил этилган штабларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Энергетика вазирлиги айнан ушбу ҳудудлар танланганлигига сабаб сифатида ушбу ҳудудларда электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорлик даражаси юқорилиги, энергия йўқотишлари кўплиги, тармоқларнинг эскиргани, шунингдек, аҳолининг мурожаатлари сони кўплиги каби омилларни кўрсатган.


Теглар:
×