Швециянинг Упсала университети биоёнилғининг янги турини патентлади. Бу ҳақда «Sveriges Radio SR» радиосига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Янги турдаги биоёнилғини фақат ёруғлик, сув ва карбонат ангидриддан озиқланувчи фотосинтезловчи бактериялар ишлаб чиқаради. Булар, асосан, кўк-яшил сув ўтлари дея ном олган цианобактериялардир.
Бу бактериялар ўсиши давомида экологик тоза ёнилғи — бутанол моддасини ишлаб чиқаради. Бутанол бир атомли спирт ҳисобланади. Бу ёнилғининг қўлланиш соҳалари жуда кенг.
Ушбу лойиҳани жуда истиқболли дейишмоқда: жуда кенг миқдорда ишлаб чиқариш йўлга қўйилса ҳавонинг карбонат ангидриддан заҳарланиши пасаяди. Швед олимларининг ишланмасига кўплаб автоконцернлар, хусусан, «Volkswagen» қизиқиш билдиряпти.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилди?
Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди
“Нархоз” ректори ишдан олинди. ТДИУда катта тозалаш ишлари бўлиши айтилди
Карантин тугагандан сўнг вояга етмаганлар масжидга келишига тўсқинлик қилинмайди — ИИВ