Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов 6 ноябрь куни кечаси автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг жияни Фурқат Рўзметов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.
"Бу постни марҳумнинг дўстлари уни сўнгги манзилга жўнатишга кеч қолмасинлар деб ёздим. Манзил: Қўшкўпир тумани Назокат тўйхонаси орқасидаги кўча. Жанозаси 7 ноябр куни бўлади, соати ҳали аниқ эмас" деб ёзган Фурқат Рўзметов.
Давлатназар Рўзметов 1971 йилда туғилган. «Хоразм ёшлари» газетаси мухбири бўлиб ишлаган.
2019 йилнинг 25 октябрь куни Давлатназар Рўзметов Қўшкўпир тумани ҳокимлигида ўтказилган кечки йиғилишда қатнашган. Шундан сўнг, тунда у Хива туманидаги наркология диспансерига олиб кетилган ва эрталаб қўйиб юборилган. 29 октябрь куни эса хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган. Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.
Тасодифий хабарлар
Президентнинг қариндошларига янги тақиқлар жорий этилмоқда
Andijonda tuman hokimiga tuhmat qilishda ayblangan bloger 13 sutkaga qamaldi
Эртага айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади
Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
IIV Surxondaryoda namanganlik haydovchi asossiz jarimaga tortilgani to‘g‘risidagi videoga munosabat bildirdi