Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.
Бу ҳақда 15 март, якшанба куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга бағишлаган брифингда маълум қилинди.
«Дарё» мухбирининг хабар беришича, бу масалага тўхталар экан, бош вазир ижтимоий тармоқларда тарқалган автомобиллар нархи ошишига қарши норозилик акцияси ўтказишга чақирувларни эслаб ўтди.
Бош вазирнинг алоҳида қайд этишича, норозилик акциясини ўтказиш чақируви билан тармоқларда хабар тарқатган йигит ушланган. «Ҳозир у: ҳазиллашгандим деб, йиғлаб ўтирибди», — деди Абдулла Арипов.
Ҳукумат раҳбарининг алоҳида қайд этишича, бу йигитга нисбатан ҳам қонунда белгиланган чора кўрилади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди
Сўзлар амалга кўчмади. Саудиядаги саммитда Исроилга санкция қўлланмади
Туркияда теракт уюштирган ўзбекистонлик эркак 40 марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ўзим ҳам уйсизлик азобини ҳис қилганман – Шавкат Мирзиёев
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?