ЖЧдан кейин икки ўзбекистонлик футболчининг нархи кескин ошди

ЖЧдан кейин икки ўзбекистонлик футболчининг нархи кескин ошди

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирок Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси — Беҳруз Каримов ва Жаҳонгир Ўрозовнинг трансфер қиймати 1 млн евродан ошди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали маълум қилди.

Порталнинг янгиланган маълумотларига кўра, терма жамоада энг катта ўсишни Беҳруз Каримов қайд этди. Агар 2026 йил 13 май ҳолатига унинг бозор қиймати 350 минг еврони ташкил этган бўлса, мундиалдан кейин бу кўрсаткич 1 миллион еврога етди. Шу тариқа, 18 ёшли футболчининг нархи қарийб уч бараварга ошди. Каримов ЖЧ–2026 доирасида икки учрашувда майдонга тушиб, ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мутахассислар эътиборини қозонди.

Терма жамоада нархи 1 миллион евродан ошган яна бир футболчи Жаҳонгир Ўрозов бўлди. Мундиалга қадар унинг трансфер қиймати 600 минг евро деб баҳоланган бўлса, янгиланган рейтингда бу кўрсаткич 1,2 миллион еврога етди. Ўрозов ҳам Жаҳон чемпионатида икки учрашувда иштирок этиб, ўзининг барқарор ўйини билан қийматини икки бараварга яқин оширишга эришди.

Шу тариқа, Жаҳон чемпионати нафақат Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун тарихий натижа, балки футболчиларнинг халқаро трансфер бозоридаги қийматини оширишда ҳам муҳим омил бўлди.


Теглар:
×