Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этиш фақатгина маълум бир шартлар асосида амалга оширилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бунга фақат жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Тасодифий хабарлар
Депутатлар автомобиллар ойнасини тўсиш бўйича таклиф киритди
АҚШ Каримовнинг яхтасини кимошди савдосига қўйди
“Путиннинг одамлари” китобида Усмонов ҳақидаги “бўҳтонлар” тузатилди
Россиялик губернатор мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи эканини айтди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида кучли шамол кўтарилиб, қор ёғади