Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбарлари қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ҳамда азалий қардош халқларимизни қизғин қутлаб, энг эзгу ва самимий тилакларини изҳор этдилар. Президентлар сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан таъкидладилар. Мулоқот чоғида жорий йил 5-6 август кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши натижаларини ҳамда Туркиянинг дунёдаги элчиларининг ўн биринчи конференциясида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатидаги иштирокини юқори баҳоланди. Президентлар раислигида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланди.[:]
Тасодифий хабарлар
Қўқон педагогика институти проректори ва уч масъул ходим ишдан олинди
ОТМ талабаларининг контракти миқдори 10 фоизга камайтирилди
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр
Бош прокуратура UzAuto Motors’га нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди
«Бу охиргиси эмас» – Мусулмонлар идораси «Сохта пайғамбар»га муносабат билдирди