Кийим-кечак ва тиббий маҳсулотлар Лвив вилоятига етказилди.
18 август куни Украина-Ўзбекистон халқаро дўстлиги жамияти раиси Любомир Башинский Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес вакиллари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юкни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко хабар берди.
Украинага жами 785 844 гривна (21,3 минг доллар) қийматга эга қишки, спорт, аёллар ва болалар пойабзаллари, болалар учун трикотаж маҳсулотлари жўнатилган. Шунингдек, жами 157 771 гривна (тахминан 4280 доллар) қийматга эга тиббий шприц, тиббий пахта ва инфузион тизимлар юборилган.
Фото: Facebook / Mykola Doroshenko
Инсонпарварлик ёрдами аллақачон Лвив вилоятининг Дроҳобич тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бошқармаси ва Лвив вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига берилгани айтилмоқда.
«Бундай инсонпарварлик акцияси иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимни ва амалга оширилган ишлар учун жаноб Башинскийга алоҳида миннатдорчилик билдираман», деб ёзди элчи Николай Дорошенко.

Тасодифий хабарлар
Cоvid-19 билан касалланганларни энг тез ва тўғри аниқлайдиган алкотестер яратилди
Энди “Open budget” лойиҳаларини депутатлар ғолиб деб топиши мумкин
Бир ойда 63 миллион маротаба юклаб олинган илова эълон қилинди
Фарғонада ҳалок бўлган директор ўринбосарлари: улар чиндан ҳам селекторга кетишаётганмиди?
Исроил яна юқори мартабали икки эронлик ҳарбийни йўқ қилди