Наманган вилоят ИИБда вилоят ички ишлар органларининг 2019 йил якуни бўйича тезкор хизмат фаолияти натижалари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Аюбхон Раҳматуллаев ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқармалар, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туманлардаги барча ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқа соҳавий ходимлар иштирок этди.
Наманган вилоят ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев 2019 йил давомида вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.
Вилоятда умумий жиноятлар сонини камайтиришда Президент ташаббуси билан яратилган янгича тизим — ҳокимлик, прокуратура, Миллий гвардия ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар самараси ўлароқ йил якунига келиб вилоятдаги 775 та маҳалланинг 198 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаганлиги эътироф этилди.
Шу билан бирга, йилнинг иккинчи ярмида тезкор хизмат фаолият сусайгани ва профилактик тадбирлар етарли ўтказилмагани оқибатида йил сўнгида айрим ҳудудларда турли оғир кўринишдаги жиноятлар сони ошган.
Бу каби масъулиятсизликни олдини олиш мақсадида қўл остидаги ходимлар хизматини тўғри ташкил эта олмаслик, тезкор-профилактик тадбирларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлик ва бошқа камчиликлар кузатилган раҳбар ходимларни лавозимидан озод қилиш, шунингдек, хизмат вазифасига масъулиятсиз ёндашган ходимларга нисбатан ҳайфсан ва бошқа тегишли интизомий чоралар кўрилиши таъминланди.
Жумладан, шу каби камчиликларга йўл қўйган Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шу билан бирга, вилоят ҳудудида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндашиб, бошқаларга ўрнак бўла олган ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Икки соатдан кўпроқ давом этган йиғилиш якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан келгусида барча вазифалар ижроси қатъий назоратга олиниб, белгиланган муддатларда ахборот бериб борилишининг ташкиллаштирилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Тасодифий хабарлар
Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими?
Безорилик қилган аёлга жиноий иш очилди
Ниҳоят, давлат ташкилотларида уруғ-аймоғчиликни йўқотиш учун қонун ишлаб чиқилди
Конор Макгрегор: Реванш жангида Флойд Мейвезерни таслим қиламан
Шавкат Мирзиёев бўрондан зарар кўрган Бухорога жўнаб кетди