Жиззах вилоятининг Бахмал туманида давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини 230 миллион сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди. У талаб қилинган пулнинг 200 миллион сўмини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 1961 йилда туғилган Ф.Х. исмли шахс Аламли маҳалласи ҳудудидаги ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
У бу хизмат эвазига 230 миллион сўм талаб қилган. Келишилган пулдан 200 миллион сўмни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда АҚШга Мексика орқали юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Мактаблар 2 сентябрдан очилиши ростми?
UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ
Россияда ўзбекистонлик йигит иш жойида ўлик ҳолда топилди
Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — Кремль