Ўзбекистон ислом молияси бозорига қадам қўяди: сукук дастури ишга туширилади

Ўзбекистон ислом молияси бозорига қадам қўяди: сукук дастури ишга туширилади

Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда капитал бозорини янада ривожлантириш ва инвестиция оқимини диверсификация қилиш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.


Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатда халқаро клиринг компаниялари фаолияти учун кенг имкониятлар яратилади. Бу эса молиявий бозорларнинг халқаро тизим билан интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, инвестиция манбаларини кенгайтириш мақсадида суверен ислом облигациялари — сукук дастурини амалга ошириш бошланади. Президентнинг қайд этишича, мазкур чоралар маҳаллий корхоналарга келгусида камида 10 миллиард доллар қўшимча капитал жалб қилиш имконини беради.

Бундан ташқари, хусусийлаштириш жараёнлари доирасида жорий йилда 6 миллиард долларлик кўчмас мулк объектлари, корхоналардаги давлат улушлари ва ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

Шавкат Мирзиёев маҳаллий ва хорижий инвесторларни мамлакатда яратилаётган ушбу янги имкониятлардан фаол фойдаланишга чақирган.


Теглар:
×