Энди “Power bank” олиб юришга ҳожат бўлмайди

Энди “Power bank” олиб юришга ҳожат бўлмайди

“Британия Колумбияси” университети олимлари эгилувчан, ҳар қандай шаклга мослашадиган қувватловчи (батарея) яратдилар.

"Британия Колумбияси" университети (The University of British Columbia) мутахассислари келажакда тақиладиган, қўлда олиб юриладиган қурилмалар учун эгилувчан, ювиладиган аккумулятор яратиш ҳақида маълумот беришмоқда. Бу ҳақида университет ўз сайтида хабар тарқатди.

Манбада ёзлишича, олимлар аккумулятор қобиғидаги қаттиқ элементларни эластик элементларга алмаштиришни мақсад қилган. Қувватлагич корпусга ўралган ўта юпқа полимер қатламларидан иборат бўлади. Дизайн ҳар қандай шаклга мослашади. У ҳатто сувга ҳам чидамли бўлади.

Қувватлагични кашф қилишда асосий шахс бўлган доктор Нгок Тан Нгуеннинг сўзларига кўра, тақиладиган электроника бозори жуда истиқболли ва ривожланиш учун мослашувчан “батарея”ни талаб қилади.

Олим аккумулятор эластик шаклни олиш учун унинг асосий бирикмалари - рух диоксиди ва марганецни майдалаш ва полимер материал билан тўлдириш кераклигини тушунтиради.

Маълумотларга кўра, мутахассислар кир ювиш машинасида ўтказилган синовлар ёрдамида аккумуляторнинг мослашувчанлиги ва сувга чидамлилигини текширишган. Синов маиший ва саноат кир ювиш машиналарида 39 хил ювиш услуби тарзида амалга оширилган ва шунда ҳам қувватлагич бузилмаган ва зиён кўрмаган.

Тан Нгуеннинг таъкидлашича, “батарея” таркибидаги кимёвий элементлар (рух диоксиди ва марганец) олдинги қувватлагичлар таркибидан зарарсиз бўлиб, уни ҳатто танага яқин сақлаган ҳолда ишлатиш мумкин. Акумулятор ўзидан ҳеч қандай зарарли таъсир чиқармайди.

Университет мутахассислари ҳозирда “батарея” қувватини ошириш устида ишлашмоқда. Уларнинг фикрича, тақиладиган гаджетлар учун бундай элементларни ишлаб чиқариш арзон электрон қурилмаларнинг кўпайишига олиб келади.

×