Жорий йил 18 март куни Режа-тақсимот асосида Наманган шаҳар А.Темур ва А.Навоий кўчаси кесишмаси айланма ҳаракатида ЙПХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори хизмат олиб бораётган вақтида 50 Z 709 PA Спарк русумли автомашинаси Наманган шаҳар А.Темур ва А.Навоий кўчаси кесишмаси айланма ҳаракатида соат 10:45 чамасида Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 2 ва ортиқ пиёдаларга йўл бермаганлиги учун, Йўл ҳаракати қоидаларини 109-бандини яъни "Пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бериш" қоидасини бузганлиги учун тўхтатиб текширилганда ҳайдовчи хужжатларини тақдим қилмаган.
Шундан сўнг ЙПХ инсектори қоидабузарлигини тушунтирганда, ҳайдовчи дислокацияни кўрсатишини талаб қилган ва инспектор томонидан дислокация қоғози кўрсатилган.
Ҳайдовчи пиёдаларга йўл бермаганлигини тан олмасдан, ЙПХ инспекторига “Менда шахсий адоватингиз бордир, шунинг учун тўҳтатгандирсиз” деган гапларни гапириб, инспектордан қоидабузарлигини исботлаб беришини сўраган, 2018 йил 1 декаберь кунидаги 975-сонли Қарорига асосан визуал кузатуви орқали аниқланганлиги яъни кўз билан кўрганлиги тушунтириган вақтида, “менга боди камерадан кўрсатиб беринг” деб, талаб қилган, ЙПХ инспектори видеоёзувни кўриш учун Бошқарма рахбариятига мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиришига қарамай ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли хужжатларини тақдим қилмаган.
Шундан сўнг инпектор, “Хужжатларингизни менга тақдим қилмай қўлингизда кўрсатиб туринг” деб, ҳайдовчига нисбатан визуал кузатувда аниқланган қоидабузарлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирган. Ҳайдовчи эса ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.
Вилоят ЙҲХБ кадрлар бўлими томонидан барча инспекторларга келгусида фуқаролар билан зиддиятларни келтириб чиқармаслиги, хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу хақида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Тасодифий хабарлар
13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади
Дунёда камида 7 минг нафар тиббиёт ходими COVID-19 асоратларидан вафот этгани маълум қилинди
Араб давлатлари лигаси Исроилга шарт қўйди
Ҳаммаси эмас! Коронавирусгача чалинган шифокор 100 га яқин беморларни қабул қилган ва…
ХТВ: Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда