15 июнь куни “Қизил шарбат” ва “Оила” сериаллари юлдузи, 35 ёшли туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди. Бу ҳақда оила адвокатига таяниб, “Sözcü” хабар берди.
Адвокатнинг сўзларига кўра, кеча, 14 июнь куни Иртем туғилган кунини нишонлаган. Тахминларга кўра, у юрак хуружи оқибатида вафот этган. Аёлнинг онаси унинг ёнида бўлган, бироқ қизига ёрдам бера олмаган. Актриса ўлимининг аниқ сабаби тиббий экспертизадан сўнг маълум қилинади.
Қайд этилишича, Эже Иртемнинг вафоти ҳақидаги хабарлардан кейин тармоқларда юлдузнинг ўлимига гиёҳванд моддалар сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқинлар муҳокама қилина бошлаган. Йил бошидан бери Туркияда гиёҳвандликка қарши рейдлар ўтказилмоқда ва уларнинг доирасида ўнлаб машҳур шахслар қўлга олинган.
Иртемнинг “Қизил шарбат” сериалидаги ҳамкасби Фейза Живелек жорий йилнинг 21 май куни қўлга олинган. У гиёҳванд моддалар савдоси, уларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда гумонланмоқда. У билан бирга хонанда Мабел Матиз, модель Серенай Сарикая, актёр Онур Туна, хонанда Беркай ва яна тўққиз киши ушланган.
Маълумот учун, Эже Иртем “Қизил шарбат” сериалидаги Ишил ролидан ташқари, актриса томошабинларга “Оила”, “Тақиқланган мева” ва “Янги келин” сериаллари орқали ҳам яхши таниш.
Тасодифий хабарлар
Ҳиндистон талабаларига Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳида ўқишни тақиқлади
Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик талаба ўғирлаб кетилди
2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ошди
Тошкентда ноқонуний қурилаётган “дом” майдони чўкиб кетди
Намангандаги ЙТҲда ўлган она-бола вазир ўринбосарининг оила аъзолари бўлган