9 июль куни Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан Беларусь Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сарой олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган.


Ўзбекистон раҳбарини Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олган.


Давлат мадҳиялари янграган.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.
Тасодифий хабарлар
Маҳалла ходимларини рағбатлантириш тартиби тасдиқланди
Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини танқид қилди
Коронавируснинг 69-қурбони: уй шароитида даволанишни бошлаган пискентлик 37 ёшли эркак вафот этди
Сирдарёда “Kamaz”га урилган "Isuzu" ёниб кетди
Ўзбекистонлик бўлиши мумкин — Истанбул соҳилида номаълум шахснинг жасади топилди