Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 14 июль куни соат 11:12 да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31 да қуршаб олинган ва 11:33 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 кв м майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги (мат) ёниб зарарланган. Ёнғин хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларидаги қисқа туташувдан чиққан бўлиши мумкин. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.Суннатилла Абдуллаев
Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги ёниб зарарланган.. Наманганда мактаб биносининг фаоллар хонасида ёнғин содир бўлди
ДЁХХ хабарига кўра, 14 июль куни Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Хабарда айтилишига кўра, ёнғиндан бинонинг 500 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги ёниб зарарланган.
Хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларида қисқа туташуви ёнғин содир бўлишининг тахминий сабаби сифатида кўрилмоқда
Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида болалар шўхлиги ёнғинга сабаб бўлгани хақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Habibning bokschi Dadashevning o‘limiga munosabati: «Bunday sportdan nafratlanaman»
Бугун Ўзбекистонда кун жуда иссиқ бўлади
Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди
Масжид очиб беришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди