16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокара бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат ўртасида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилган.
Учрашув аввалида давлат раҳбари Ўзбекистон ва Албания муносабатлари тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу саммит алоҳида аҳамиятга эга эканини, унинг икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини қайд этган.
Сиёсий мулоқот ва турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилган. БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Товар айирбошлашни кенгайтиришга, агросаноат мажмуи, “яшил” энергетика, геология, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда бошқа муҳим соҳаларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон маҳсулотларини Жанубий Европа ва Ўртаер денгизи бозорларига чиқаришда логистика хаби сифатида Албаниянинг Дуррес портидан фойдаланиш имкониятлари ўрганилади.
Иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.
Ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссияни ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинган.
Маданий-гуманитар соҳада томонлар ўзаро маданият кунлари, кино намойишлари, кўргазма ва ижодий сафарларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаган.
Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.
Тасодифий хабарлар
Инвесторлар ҳуқуқларининг самарали ҳимояси таъминланади
Оқ уй “тилга кирди”. Эрон ҳужуми масаласида баёнот берилади
Коронавируснинг яна бир ғалати хусусияти пайдо бўлди
Америка орзусидагиларни Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган “уддабурон” ушланди
Шавкат Мирзиёев Англияга боради