19 ва 26 мартда «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни амалга оширилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра Тошкентдан учиш: 09:45 (Тошкент вақти билан)
Владивостокка етиб бориш: 21:40 (Владивосток вақти билан)
Владивостокдан учиш: 23:40 (Владивосток вақти билан)
Тошкентга етиб бориш: 02:25 (Тошкент вақти билан)
Тошкент – Владивосток йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 189 982 сўмдан (багажсиз) ва 4 951 999 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича эса 8 028 974 сўмдан (багажсиз) ва 9 541 090 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Нархлар 11 март ҳолатига кўра амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўйганини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев янги маслаҳатчиси Чакрабарти билан нималарни муҳокама қилди?
Мактаб ҳожатхонасига камера ўрнатилгани ростми? Изоҳ берилди
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди
1 сентябрдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистонга олиб келинган “сovid-19”га қарши вакциналар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарларга муносабат