Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати қайталанди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Маълум қилинишича, Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этолмаган. Сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган бўлиб, дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати яхшиланганди.
Бироқ кейинчалик оғриқлар қайта безовта қила бошлаган. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси қайта хуруж қилгани маълум бўлган. Айни пайтда Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича жамоа тиббий штаби томонидан иш олиб борилмоқда.
Агар Машариповнинг тиббий хулосалари унинг Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигини тасдиқласа, FIFA футболчини терма жамоа қайдномасидан чиқариш ва унинг ўрнига бошқа бир ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоа 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда Malibu'нинг 3 йўловчиси мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
Наманганда «Нориндарё» кўприги фойдаланишга топширилди
Чилонзор туманида юз берган ҳодиса тўғрисидаги тезкор хабар
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?