Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
“Кейинги пайтларда анъанага айланганидек, бир-биримиз билан очиқча гаплашиб, муаммоларни маҳаллалардан бошлаб туманлар миқёсида ўртага ташласак, шу асосда бир йилга режа қилиб олсак, ўйлайманки, ушбу йиғилишимиздан кўзланган натижага эришамиз. Энг катта мақсад-муддаомиз – одамларни рози қилиш. Шу боис бугун вилоят фаоллари, ҳар бир туман мутасаддилари ўзларининг таклифларини бериши керак. Келгуси йилга қандай режалар қиламиз, қандай имкониятларимиз бор, бугун шуларни гаплашамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали кўзланган марраларга мос эмаслигини таъкидлади.
“Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди. Пандемия шароитида юзага келган инқироз пайтида иқтисодиётни тиклаш жуда оғир масала экани, бу жойлардаги ижро органлари мутасаддиларидан катта масъулият талаб қилиши таъкидланди. Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича энг мақбул йўлни топиб, иқтисодиётни юргизиш, иш ўринлари яратиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш энг катта масала бўлиб қолаётгани айтиб ўтилди.
Учрашувда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳа ва тармоқларда янги лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш юзасидан вазифалар белгиланди.
Аввалроқ, Наманган вилоятида янги Давлатобод тумани ташкил этилиши ҳақида хабар берган едик.
Тасодифий хабарлар
Фаррух Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди
Ижтимоий тармоқдаги рекламадан солиқ тўланадими?
Чегарада қирғизлар ва тожиклар ўртасида отишма бўлди
Банкоматларни «қурутмоқчи» бўлган 3 нафар ҳарбий қўлга олинди
“Минор” масжидига янги имом-хатиб тайинланди