Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 30 млн сўм талаб қилиб, электрон тўлов тизими орқали таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн сўмни ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тасодифий хабарлар
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади
Қарийб тўққиз йил давомида ҳеч кимга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаган — ИИВ
Наманган аҳолиси ўтган бир йилда қанчага кўпайди?
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий боғидаги қурилиш жараёнлари билан танишди
Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади