Сунъий интеллект билан бўлган шахсий суҳбатлар, психотерапевт ёки адвокат билан бўлган суҳбатлардан фарқли ўлароқ судда далил сифатида ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда OpenAI раҳбари Сэм Альтман америкалик комик Тео Воннинг “This Past Weekend” подкастида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, тобора кўпроқ одамлар психологик ёрдам учун ChatGPT’га мурожаат қилаётган бўлса-да, бу ҳар доим ҳам хавфсиз бўлмаслиги мумкин.
“Агар сиз ChatGPT билан энг шахсий масалаларингиз ҳақида мулоқот қилаётган бўлсангиз ва кейинчалик суд иши ёки шунга ўхшаш ҳолат юз берса, биз буни тақдим этишга мажбурлашлари мумкин”, дейди Сэм Альтман.
У бундай ҳолатни жуда нотўғри деб ҳисоблашини айтиб, сунъий интеллект билан ёзишмаларда ҳам “худди шундай махфийлик концепцияси амал қилиши керак”лигини таъкидлаган.
“Қонун врач ёки юрист билан бўлган мулоқот сирини ҳимоя қилади – “врачлик сири бор, юридик махфийлик мавжуд”, аммо ChatGPT билан мулоқот қилганингизда бу қандай бўлиши ҳақида ҳали жавоб йўқ”, дейди OpenAI раҳбари.
Маълумот учун, OpenAI ChatGPT сунъий интеллектли чат-ботига эгалик қилувчи компания ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Сирдарёдаги уйларни яна сув босди
Расман: “свет”, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланган шахслар қамалади
Наманганда хотини пулини олиб қўяётган эр уни қўрқитиш учун ИИБга ёлғон хабар берди
Коронавирус! Трамп Хитойни аяб ўтирмоқчи эмас
Косонсойдаги селда бедарак йўқолган 7 ёшли Муҳаммадюсуфнинг жасади топилди