4 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, олий мартабали меҳмон Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилишининг бошланиши маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мулоқот давомида ушбу нуфузли ташкилот билан миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Тасодифий хабарлар
Наманганда Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
Журналистлар ҳуқуқининг бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади
“Ўзбеккино” мансабдорларига очилган жиноят ишининг Саида Мирзиёева ва “Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқаси йўқ
Тошкентда 6 та машина устига дарахт ағдарилди
Ўтган йилга нисбатан 4,9 млрд. квт кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди