Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ–октябр ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 млрд. кВт соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоиз.
Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:
- Тошкент вилояти – 23,2 фоиз;
- Сирдарё вилояти – 22,2 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 19 фоиз;
- Навоий вилояти – 16,1 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги мамлакатда юзага келган электр танқислиги сабабини маълум қилганди.
Бундан ташқари вазирлик илк бор тошкентлик фуқаро давлатга электр энергияси сотаётганини хабар берган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бир куннинг ўзида 2 та ЙТҲ ва иккита қурбон
Наманганда пиёз ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
Ўзбекистонда коррупционерларнинг очиқ рўйхати тузилади
Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғ низосида ярашув бўлиши учун асосий шартини айтди
Наманганда ҳомиладор аёл газ баллон портлаш натижасида 70 фоиз қисми куйиб кетди