Хоразм вилоятида ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кичик инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Хонқа туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг ишончига киради ва унинг 2001 йилда туғилган танишини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда инспектор олдиндан 1800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўм олган вақтида ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«UzCard» фаолиятида носозлик юзага келди
Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Президент “Uzbekistan Airways”дан норози. Авиакомпанияни ислоҳ қилиш туркларга топширилди
Тошкентда Трансафғон йўлаги бўйича халқаро музокаралар бўлиб ўтди
“Слово Пацана” фильмидаги “Пальто” актёрлик фаолиятини якунламоқчи