“Слово Пацана” фильмидаги Андрей ролини ижро этган ёш актёр Леон Кемстач фильмографиядаги фаолиятини давом эттирмоқчи эмас. Бу ҳақда “Kp.ru” нашри хабар берди.
Билдирилишича, йигитнинг асосий соҳаси актёрлик эмас. У катта эҳтимол билан дипломатия ёки иқтисодиёт йўналишида ишлаш ниятида.
Боланинг ўгай отаси, актёр Антон Богдановга кўра, “Слово Пацана” фильмининг муваффақиятидан сўнг 15 ёшли актёрга кўплаб режиссёрлардан таклиф келиб тушган.
“Кемстачнинг актёрлик тарихини давом эттириши аниқ эмас. У дипломатик фаолият билан шуғулланади. Лекин ҳозир кинодан таклифлар кўп. Ўйлайманки, у ҳали ҳам уч-тўрт йил давомида ўз меҳнатидан завқланиш учун суратга тушса бўлар эди. Бу унинг ҳаётий ишига айланадими ёки йўқ, бунисини аниқ билмайман”, дейди Богданов.
Маълумот учун, Леон Кемстач ишбилармон аёл ва диетолог Лаура Кемстачнинг ўғли. 2023 йил декабрь ойида аёл Антон Богданов билан турмуш қурган. Кемстач актёрлик фаолиятини 2021 йилда Артем Богдановнинг режиссёрлик дебюти бўлган "Нормальный только я" оилавий мелодрамасидаги роли билан бошлаган. Шундан сўнг, "Слово пацана" сериали унга катта шуҳрат олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг "Аигел" дуэти томонидан куйланган ва сериалда бир эмас бир неча бор ижро этилган "Пяла" треки фильм намойишидан сўнг бир неча ҳафта давомида Шазам мусиқа платформасида, шунингдек, Россия ва МДҲ топларида биринчи ўринни эгаллаб турганди.
Тасодифий хабарлар
Энди солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади
Жалолиддин Аҳмадалиев ва Хамдам Собиров қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган кафе эгаси жавобгарликка тортилиши мумкин
Террорчилар сафига кетмоқчи бўлган фуқаро ДХХ томонидан қўлга олинди
КХДРда илк бор севги ҳақида сериал намойиш этилди
Трамп коронавирус пайдо бўлишига Хитойни сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда