"Барселона", "Боруссия Дортмунд" ва "МЮ" каби клублар ўзининг энг ёш ҳисобланган футболчиларини ҳам катта моаш билан таъминлайди. Улар ёш истеъдодларни ўзида сақлаб қолиш учун айнан шундай йўл тутади. Қуйида ўспирин бўлишига қарамасдан, катта маош оладиган олтита футболчини билиб оласиз.
6. Юссуфа Мукоко – ҳафтасига 49 200 фунт
Мукоко ҳозирга қадар "Боруссия Дортмунд" сафида 72 та ўйин ўтказган. Ҳужумчи Германия терма жамоаси учун иккита баҳсда иштирок этган эди. 18 ёшли футболчи жорий шартномаси бўйича ҳафтасига деярли 50 минг фунт моаш олади. Кўпчилик уни Холанднинг давомчиси деб ҳисоблайди.
5. Аелхандро Гарначо – ҳафтасига 50 000 фунт
Ўтган апрель ойида Гарначо янги беш йиллик шартномага имзо чеккан эди. Унга кўра, аргентиналик футболчи ҳар ҳафта 50 минг фунт қабул қилиб олади. Вингер яқин келажакнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлиши тахмин қилинган. Гарначо ҳақида унинг устози Эрик тен Хаг шундай дейди: "У ўзи қатнашган ўйинларга таъсир ўтказа олади. Футболчининг ҳар қандай ҳолатда хизматга тайёр туриши ҳамма нарсадан муҳимдир. Айнан шунинг учун биз Гарначо каби ёшларга суяна бошладик".
4. Райан Шерки – ҳафтасига 59 000 фунт
"Лион" юлдузи Европанинг кўплаб жамоаларида қизиқиш уйғотмоқда. Бу бежизга эмас. Шерки 19 ёш бўла туриб, катта саҳналарда талантини намойиш этди. Бир кун келиб, ярим ҳимоячи етукликка эришиши мумкин. Унгача эса 59 минг фунт маош ҳам Шеркига етади.
3. Матис Тель – ҳафтасига 65 600 фунт
"Бавария" Телни ўтган ёзда "Ренн"дан сотиб олган эди. Ҳужумчи хариди мюнхенликларга 24 миллион фунтга тушди. Ундан ташқари Тель Германия чемпионлари сафида ҳар ҳафта 65 600 фунт оладиган бўлди. 18 ёшли футболчи ўтган мавсумда 399 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 5 та голга муаллифлик қилди. Шу кетишда давом этса, Телнинг келажагини порлоқ деб ҳисоблаш мумкин.
2. Карни Чуквуэмека – ҳафтасига 100 000 фунт
Ўтган ёзнинг яна бир ёш, аммо қиммат харидларидан бири Чуквуэмека эди. "Челси" ярим ҳимоячини "Астон Вилла" сафидан олиб келади. Унинг тузган шартномасида ҳафтасига 100 минг фунт маош белгиланган. Янги мавсумда Почеттино ёш футболчини ижарага бериб юборса керак.
1. Гави – ҳафтасига 111 500 фунт
Шубҳасиз, Гавини дунёнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири қаторига қўшиш мумкин. Шунингдек, испан ярим ҳимоячиси Европа ва жаҳонда ўз тенгқурлари ичида энг кўп маош олади. Хави жамоасида Гави муҳим ўринга эгалик қилади. Бу ҳақида мутахассис шундай деганди: "Гави тўпга эгалик қилиш ва уни рақибдан олиб қўйишда ўта катта ишни бажаради. У рақобатбардош ва қўрқмасдир. Юқори прессингда Гавининг фойдаси катта. Бундай истеъдодлар футболда қадрланади".
Тасодифий хабарлар
Наманганда давлатимиз сарҳадлари ҳимоячиларига 48 та янги хонадон калити топширилди
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди
Қозоғистонда Қодировга қўйилган ёдгорлик бузиб ташланди
Ўзбекистонда илк бор бир кунда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан соғайди
Самарқандда кеча кечқурун иккита эркак кўчада қип яланғоч юриб, ҳаммага томоша бўлди