Жорий йилнинг 8–13 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Pop—Namangan temir yo‘li orqali tezyurar yo‘lovchi poyezdning ilk qatnovi amalga oshirildi (foto)
Аёл бошқарувидаги «Спарк» жарликка тушиб кетди
Тошкентда фохишахона ташкил этган аёл ушланди
ДХХ раиси ва Наманган вилояти ҳокими Жалолободга нега борди?
Энди Германияда виза ололмаганлар шикоят қилолмайди