Наманган вилоятида аёлларни хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 апрель куни вилоятнинг Поп туманида ўтказилган тадбир давомида Давлатобод туманида яшовчи айрим аёллар ўзларини турли исмлар, жумладан Наргиза, Мафтуна ва Малика деб таништириб, фуқаролар ишончига кириб олган.
Терговда аниқланишича, жиноий схемада воситачилар орқали асосан ёш, турмушдан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар нишонга олинган. Гуруҳ хорижда яшовчи шериклари орқали аёлларни иш ва юқори даромад ваъдаси билан алдаб, уларни чет элга олиб чиқиш ва фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган.
Тезкор тадбир ўтказилган пйтда ҳам 2001 йилда туғилган аёлни Ҳиндистонга фоҳишалик учун юборишга уриниш вақтида жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Tashkent city» дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилди
Наманганнинг айрим туманларида «свет» ўчади
Толибон аёлларни омма олдида қамчилади
Наманганда “Малибу” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди ва воқеа жойидан жуфтакни ростлади
Хайрулло Бозоров Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилди