Абхазия парламенти депутати Алмасхон Ардзинба 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси республика Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида ноқонуний равишда эга бўлган “Калашников” автоматидан ўқ узди, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.
Аниқлик киритилишича, депутат Ардзинба Ички ишлар вазирлиги биносига хизмат машинасида келган. Ноқонуний равишда олинган ва сақланаётган ўқотар қуролдан осмонга қарата 20 марта ўқ узган. Вазирлик биноси олдида ҳақоратли сўзлар билан бақириб, шовқин кўтарган.
Соқчилар бинога кириш дарвозаси атрофидаги воқеа жойини кўздан кечириш чоғида 20 та бўш ўқ гильзасини топди.
Шунингдек, пайшанба куни яна бир парламент депутати Гарри Кокая Абхазия ва Жанубий Осетия президентлари Аслан Бжания ва Анатолий Бибилов 1992-1993 йиллардаги Грузия-Абхазия уруши ғалабаси ва мустақиллик кунини нишонлаётган ресторан жойлашган Сухум соҳилида тўппончадан ўқ отди. Кокая воқеа жойига етиб келган полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Пермь давлат университетида собиқ талаба 8 кишини ўлдиргани, Германияда мижоз 20 ёшли ёқилғи қуйиш шахобчаси кассирини ниқоб тақишини талаб қилгани учун отиб ўлдиргани ҳамда Кобулда ҳавога ўқ узиш оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
МАҲАЛЛА ВА СУД ҲАМКОРЛИГИ
Пелосининг Тайванга ташрифи iPhone 14 чиқарилишини кечиктириши мумкин
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассисини қўлга олди
ОТМлардаги талабаларнинг неча фоизи қизлардан иборат?
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди