2025 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промиллени ташкил этган. Бу ҳар 1000 та никоҳга ўртача 175 та ажрим тўғри келишини англатади. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич халқаро миқёсда паст бўлиб, мамлакатда ажримлар даражаси кўплаб давлатларга нисбатан анча кам эканини кўрсатади. Жумладан, никоҳ барқарорлиги коэффициенти Молдовада – 642,7, Озарбайжонда – 431,9, Қозоғистонда – 328,2, Қирғизистонда эса – 289,6 промиллени ташкил этади. Бу рақамлар билан солиштирганда, Ўзбекистонда оила институти нисбатан барқарор экани намоён бўлади.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги юқори даражада сақланиб қолмоқда. Аксинча, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар нисбатан юқорироқ экани кузатилади.
“Таҳлиллардан кўринадики, Ўзбекистонда ажримлар даражаси халқаро кўрсаткичларга нисбатан анча паст бўлиб, бу жамиятда оилавий қадриятлар устувор эканини ва никоҳлар барқарорлигини кўрсатади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин, Месси эса жамоани тарк этмоқчи
Наманганда эркак хотини ва уч фарзандини болтада чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди
1 июлдан СТИР бериш бекор қилинади
Самарқандда “киллер” орқали танишини ўлдирмоқчи бўлганлар ушланди
Олимлар коронавирусни 2 дақиқа ичида йўқ қилиш усулини топишди