Жорий йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалласида эр хотини ва ўзини ўлдириб, мудҳиш жиноят содир этди. Бу ҳақда "NAMANGANLIKLAR.UZ" га Бош прокуратура маълум қилди.
44 ёшли У.Х. исмли фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиши оқибатида 36 ёшли турмуш ўртоғининг бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у вояга етмаган фарзандлари — 10 ва 8 ёшли қизлари, шунингдек, 4 ойлик чақалоғини болта билан уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д. нинг уйига қочиб чиқишга улгурган.
Содир бўлган воқеалардан сўнг, У.Х. яшаш уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан У.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилди
ЙПХ инспектори фуқародан пора олган вақтида ушланди
Наманганда 1,5 млрд сўмлик “электр” ўғирланди
Хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит 2 бараварга оширилади
"Ласетти" уриб юборган лейтенантни тасвирга олган "оператор"га чора кўрилади