Таркибида рух ёки қалай бўлган тиш пасталари коронавирусни икки дақиқа ичида 99,9 фоизга йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия стоматология ассоциациясининг British Dental Journal нашрида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.
Шунингдек, таркибида цетилпиридиний хлориди бўлган оғиз чайиш воситалари ҳам оғиздаги коронавирусни йўқотган. Бу унсурни тиш пасталари ва томоққа сепиладиган спрейлар таркибида ҳам учратиш мумкин.
Цетилпиридиний хлориди хусусиятларидан коронавирусни даволашда эмас, балки унинг профилактикасида фойдаланиш керак.
Цетилпиридиний хлориди SARS-CoV-2 вирусининг липид қобиғини емиради ва унинг йўқ қилинишига олиб келади. Шунинг учун коронавирус юқтирган бемор таркибида ушбу унсур бўлган восита билан оғзини тез-тез чайиб туриши лозим.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар Россиянинг еттита шаҳрида овоз бериши мумкин
Энди чет элда ишловчи мигрантларга ҳам солиқ солинадими? Қўмитадан изоҳ
Журналистларга босим ўтказган ИИБнинг икки мансабдори жазога тортилади — Бош прокуратура
Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудуди чегараси ўзгаради
Қодиров тирбандликни йўқотиш учун трамвайни қайтаришдан кўра тежамкор таклиф берди