Кеча, 26 апрель куни Андижон вилоятида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида аттракцион занжири узилиб, қулаб тушди ва оқибатда 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, аттракционнинг темир конструкциясида синиш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ижтимоий тармоқларда эса, камида 7 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Тарқалган видеоларда бахтсиз ҳодисадан кейин аттракцион парчалари ерда сочилиб ётгани акс этган.
Баъзи тармоқ фойдаланувчилари аттракционларнинг аксарияти техник текширувдан ўтказилмагани ҳақида фикр билдирган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Видеосини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул олган шахс ушланди
Ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли ва барча турдаги истеъмолчиларга Азиз ҳамюртлар!
Шавкат Мирзиёев Наманганда Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди
Алишер Усмоновнинг бойлиги 3,12 млрд долларга кўпайди