Жорий йил бошидан бери россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 3,12 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда “Bloomberg Billionaires Index” маълумотларида келтирилган.
Унга кўра, 2025 йил бошидан буён Россиянинг энг бой тадбиркорларининг умумий бойлиги 20,163 миллиард долларга ошган. Бойлиги энг катта суръатда ўсган шахс Telegram асосчиси Павел Дуров бўлиб, у йил бошидан бери 3,27 миллиард долларга бойиган. Натижада унинг умумий бойлиги 14,3 миллиард долларга етган.
Павел Дуровдан ташқари қуйидаги тадбиркорлар ҳам сезиларли ўсишга эришган:
- Алишер Усмонов (USM асосчиси ва йирик акциядори) – + 3,12 млрд доллар, умумий бойлиги 16,3 млрд доллар;
- Виктор Векселберг (“Ренова” гуруҳи раҳбари) – + 3,02 млрд доллар, умумий бойлиги 10,3 млрд доллар;
- Владимир Потанин (“Интеррос” ва “Норилск Никель” раҳбари) – + 2,56 млрд доллар, умумий бойлиги 30,4 млрд доллар;
- Сулаймон Каримов (тадбиркор, Федерация Кенгаши аъзоси) – + 2,60 млрд доллар, умумий бойлиги 9,64 млрд доллар.
Тасодифий хабарлар
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ҳарбийлар жалб этилади
Мирзиёев Алиевни 60 ёшни қаршилагани билан табриклади
Фарғонада фирибгар аёллар фош бўлди
Surxondaryoda erkak o‘qituvchi xotini va direktorni pichoqladi. Voqea maktabda sodir bo‘ldi
Эрон Трампга билвосита ўлим билан таҳдид қилди