Икки вазн тоифасидаги UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ўзининг Instagram саҳифасида енгил вазннинг амалдаги чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейрани осонликча мағлуб этишини маълум қилди.
Конор Оливейранинг футболчи Неймар билан тушган суратини илова қилиб, “Мен иккаласини ҳам чекиб юбораман”, дея ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Оливейра россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовдан сўнг енгил вазнда вакант қолган чемпионлик камарини америкалик Майкл Чендлерни мағлуб этиб, қўлга киритган эди.
Чарльз сўнгги жангини 2021 йилнинг 11 декабрь куни UFC 269 турнири доирасида АҚШ вакили Дастин Порьега қарши ўтказиб, бўғиш услуби орқали ғалаба қозонган.
Ҳозирда Макгрегор мусобақаларда иштирок этмаяпти, чунки у 2021 йил 11 июль куни ўтказилган UFC 264 турнирида айнан Дастин Порьега мағлуб бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ички ишлар, Миллий гвардия ва фуқаро ўртасида содир бўлган ҳодиса юзасидан Расмий муносабат
Яна бир мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилди
Ўзбекистонга қурол-яроқ ва ўқ дориларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Бугундан Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво нисбатан салқинлашади
Вакцина ҳам коронавирусни йўқ қила олмайди — ЖССТ