Афғонистонда кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқинлари 5 700 дан ортиқ оилага зарар етказди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) хабар берди.
Ташкилотнинг кеча, 9 апрель куни берган баёнотида сўнгги тошқинлар мамлакатнинг 32 вилоятини қамраб олганини БМТ ёрдам гуруҳлари эса жойларда фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилганини билдирган.
Халқаро миграция ташкилотига кўра, ҳозиргача 500 та оила бошпана ва зарурий воситалар билан таъминланган, қутқарув ҳамда ёрдам ишлари эса давом этмоқда.
Афғонистонда ёғингарчиликнинг кескин ортиши ва кучли сув тошқинлари нафақат қурбонларга сабаб бўлган, балки кўплаб оилаларни бошпанасиз қолдириб, тезкор ва кенг кўламли гуманитар ёрдамга эҳтиёжни янада оширган.
Қайд этиш жоиз, Афғонистонда сўнгги вақтларда табиий офатлар тез-тез содир бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 3 апрель куни Бадахшон шаҳридаги 6 балли зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди. Қолаверса, мазкур зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган эди.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёевнинг Туркия сафари бўйича расмий маълумот берилди
Ғазони ёлғиз қолдирдик – Гвардиола
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди
Шаҳноза Мирзиёева Европанинг энг йирик масжидларидан бирига борди (+фото)
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди