Украинанинг Рақамли трансформациялар вазири Михаил Фёдоров Apple компанияси бош директори Тим Кукка мурожаат қилиб, россияликларни AppStore'дан узишни сўради. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Шунингдек, у Кукдан АҚШ санкцияларини қўллаб-қувватлашни ва Россия маҳсулотларини Apple иловалари дўконидан юклаб олишни тўхтатишни сўраган.
Вазирнинг ёзишича, “замонавий технология танклар, ракета тизимлари ва снарядларга қарши энг яхши жавобдир”.
“Ишончимиз комилки, бундай ҳаракатлар (AppleStore'дан узилиш) Россия ёшлари ва фаол аҳолисини шармандали ҳарбий тажовузга фаол қарши туришга ундайди”, деб ёзган вазир.
Айтиш жоизки, кеча, 25 февраль куни Тим Кук ўзининг Twitter саҳифасида Украинадаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканини ёзган,
“Биз у ердаги ҳамкасбларимиз учун қўлимиздан келганини қиламиз ва маҳаллий даражада инсонпарварлик ёрдамини қўллаб-қувватлаймиз. Мен хавф остида қолган одамлар ҳақида ўйлайман ва тинчликка чақираётганларнинг барчасига қўшиламан”, дея ёзган у.
Тасодифий хабарлар
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз» — ФВВ сел хавфидан огоҳлантирди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден
Россияда UzAuto Motors автомобиллари ёниб кетди (видео)
"Реал"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль" жуда жиддий йўқотишга учраши мумкин
2та Спаркни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди