Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аёл ва унинг ўғлини аёвсиз калтаклаган эркакка жиноят иши қўзгатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 март куни фуқаро М.К. Марғилон шаҳар, Истиқлол маҳалласидаги 25-умумий ўрта таълим мактабига 5-синфида ўқийдиган ўғли М.Э.ни кўргани борган пайтда, фуқаро Ж.Х. унинг фарзандини дўппослаб ураётганини кўриб, ажратмоқчи бўлган. Бироқ, фуқаро Ж.Х. безорилик ҳаракатларини давом эттириб, М.К. ва М.Э.ни баданининг турли жойларига уриб, қасддан тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади
“ҲАЙИТЛИК ОЛГАН БОЛАЛАР”: Улар пулларини нимага сарфлашмоқда?
Сайёрамизга футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашадиган кун аниқ бўлди
Эртага ҳаво ҳарорати иссиқроқ бўлиши кутилмоқда
Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди