Хоин деб аталиши мумкин бўлганларнинг ўзлари ҳозирги воқеалар (Украинадаги уруш – таҳр.) фонида Россия жамиятидан йўқолиб кетади. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтган.
Песков Президент Владимир Путиннинг кеча, 16 март куни бўлиб ўтган Россия Федерацияси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишида Россия жамиятининг табиий ўзини-ўзи покланиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, “жуда кўп одамлар ўзини, русча айтганда, сотқин сифатида кўрсатишини” таъкидлаган.
Унинг таъкидлашича, бундай қийин ва масъулиятли вазиятларда кўпчилик ўзини кимлигини кўрсатмоқда.
“Уларнинг ўзлари ҳаётимиздан йўқолиб кетишади. Кимдир ўз лавозимини тарк этади, кимдир фаол хизмат муддатини ташлаб кетади, кимдир мамлакатни тарк этиб, бошқа давлатларга кўчиб ўтади. Мана шундай тозалаш содир бўлади. Кимдир қонунни бузади ва бунинг учун суд қарорлари билан тегишли жазони олади”, дея хулоса қилди Песков.
Тасодифий хабарлар
Чортоқ сиҳатгоҳида карантинда сақланган 196 нафар ҳамюртимиз бугун ўз оиласига қайтарилди
Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади
Aбитуриент рухсатномасини олиш янада осонлашди
Лазги Дубайни лол қолдиряпти
Баъзи тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади